Ўзбекистонда ДАНга бўйсунмасликка рухсат берувчи ҳужжат бор

27 Jul 2013   21:47   33
313,129
231   90

"ЧэКа". Бу қисқартма от эсингиздами? Ўрисча "Чрезвычайная комиссия", деган иборанинг қисқартмаси эди у. 1917 йили социалистик инқилоб ясаб, ҳокимиятни эгаллаб олган большевиклар тузган жазолаш органи эди ЧэКа. "Чекист" сўзи шундан.

"Контрреволюция ва саботажга қарши курашувчи Фавқулодда комиссия" ходими - чекистнинг қўлида гувоҳнома бўлар, у "мандат", деб аталарди. Мандатли кишининг тили ҳам узун, қўли ҳам узун бўлгич эди.

Яқинда Озодликка Ўзбекистондан етиб келган бир гувоҳнома, аниқроғи, унинг сурати ана ўша чекист мандатига ўхшаш ҳужжатдир.

Мухбиримиз уни аввалига қалбакидир, деб ўйлаб, эътибор бермадию бўш вақтида суриштириб кўрди. Қалбаки эмас экан-э!

Сайтимиз меҳмони бўлсангиз, демак, гувоҳномани кўриб турибсиз. Лекин радиотингловчига уни тасвирлаб бериш зарурати бор.

Ҳужжат

Тасаввур қилинг: Фонига Ўзбекистон байроғи тасвири туширилган ҳужжатга эгасининг сурати ёпиштирилган. Суратнинг ўнг томонида исм-фамилия: "Каримжонов Баҳодир Мирзиятович". Сурат тагида "Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ бошлиғи", деган ёзув. Бу ёзув қаторида ўша бошлиқнинг фамилияси: "А.А.Иноятов".

Ҳужжатга чекилган имзо, ўз-ўзидан тушуниладики, жаноб Иноятовникидир. Имзоси устидан Иноятов бошқарувидаги идора муҳри босилган.

Қизиқишимизни уйғотган гап ҳужжатни олгувчи билан ҳужжатни бергувчилар исмлари ўртасида, Ўзбекистон байроғининг оқ ҳошияси узра қизил сиёҳ билан битилган мана бу гапдир: "Йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғибот этишда ёрдам кўрсатилсин".

Ҳужжат -- гувоҳномада бундан бошқа гап йўқ. Ҳар ҳолда, гувоҳноманинг Озодликка етиб келган нусхасида.

Супермен?

"Йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғибот этишда ёрдам кўрсатилсин". Жаноб Иноятовнинг имзосию муҳри билан пишиқланиб, гувоҳномада қайд этилган бу фармойишдан Каримжонов Баҳодир Мирзиятович шу қадар муҳим шахс, йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботини ўзининг олий мақсади, ҳаёти мазмуни қилиб олган ва бу иш учун бутун умрини тикиб қўйган супермен эканми, деб ўйлай бошлайсиз.


Tags: Uzbek, islom karimov, gulnara karimova, gulnora karimova, obid asomov, обид асомов, обид, obid, rauf, parfi, paxta, bolalar mehnati, yulduz usmonova, ruslan chagayev, Uzbekistan, Tashkent, Toshkent, ozodlik, ozodlik radiosi, озодлик, Muhammad Solih, 1991, UzTV, 1999 yil 16 fevral, OIH, Uzbekistan islomiy harakati, Ozbekiston islomiy harakati, Tohir Yoldosh, ozodlik 2011, andijon, 13 may, 2005 yil 13 may, Uzbek language, Uzbeks Uzbekistan, Uzbek Khan

Related of "Ўзбекистонда ДАНга бўйсунмасликка рухсат берувчи ҳужжат бор" Videos